The-afc.com: Чорак финалнинг энг хавфли 4 футболчиси

Улар орасида ҳамюртимиз Жалолиддин Машарипов ҳам бор ва биз ушбу мақолани тўлиқ таржимасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Чорак финал доирасида Саудиянинг икки клуби “Ал-Насср” ва “Ал-Аҳли” кураши ҳамда “Б” ва “С” гуруҳи ғолиблари тўқнашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тўрттала жамоа ҳам декабрда бўлиб ўтадиган финалда иштирок этиш учун қуйидаги футболчиларга жиддий ишонч билдиради.

Марко Марин (“Ал-Аҳли”)

Мариннинг “Ал-Шорта”га қарши учрашувда киритган ғалаба голи амалда саудияликларни нимчорак финалнинг биринчи иштирокчисига айлантирди. Шунингдек, Жидда клуби нимчорак финалда “Шабаб Ал-Аҳли”ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, чорак финалга ҳам биринчи бўлиб қадам қўйди. 

31 ёшли футболчи жамоага жорий йилнинг январида “Ред Стар” Белград сафидан келиб қўшилган. 2010 йилда Германия терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига борган. “Челси” ва “Севилья” таркибида Европа Лигасини ютган. 

Дастлабки икки турни ўтказиб юборганига қарамасдан, Марин ҳозиргача бошқа жамоаларидан кўпроқ имкониятлар яратишга эришди (10 та). Жамоаси таркибида ҳужум учлигига узатилган тўплар миқдори бўйича Али ал Асмаридан (57) кейинги иккинчи ўринда (56) турибди.

bbmixrxixgzzfv4fp6cx_1

Башар Рисан (“Персеполис”)

23 ёшида камдан-кам футболчилар ОЧЛда Рисан каби тажрибага эга бўла олади. 2014 йилда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида ғалаба қозонган футболчи, 2016 йилда “Эйр Форс” клубини ОФК кубоги ғолиблиги томон етаклади. Кейин эса, Эрон грандлари билан шартнома имзолаб, 2017 йилда ярим финал, бир йил ўтиб, финалгача етиб борди.

3-турда “Ал-Таавун”га урилган гол жамоасининг гуруҳни биринчи ўринда якунлашига катта ҳисса қўшди. 

Шунингдек, Ироқ терма жамоаси футболчиси ҳужум учлигига етказилган паслар сони (118 та) ҳамда вазиятлар яратиш борасида (6 та) клубда иккинчи кўрсаткични қайд этиб турибди. Унинг Иса Ал-Касирга узатадиган тўплари ҳар қандай ҳимояни хавф остида қолдириши мумкин.

wnqmndzjthabnasbnmcp

Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”)

“Пахтакор” 11 йил деганда, ОЧЛ чорак финалига йўл олди ва жамоанинг бошқа ҳеч бир футболчиси ушбу натижада 27 ёшли вингерчалик катта роль ўйнамади. 

2013 йилдан бери ушбу жамоада ҳаракат қилиб келаётган Жалолиддин Шота Арвеладзенинг жорий йилги ОЧЛ учун тузган режасида асосий футболчи сифатида қайд этилганди. Машарипов “Пахтакор”нинг гуруҳ босқичидаги биринчи ва охирги голларига муаллифлик қилди. 

У чиройли статистикалари билан нафақат жамоасининг, балки бутун турнирнинг етакчи футболчисига айланиб олди. У 20 та хавфли ҳужум яратган - бу иккинчи ўриндаги Акрам Афифдан 7 тага кўп, демакдир. Машарипов ҳозиргача 29 маротаба рақибларини муваффақиятли тарзда доғда қолдирган. Ушбу кўрсаткич бўйича унга энг яқин футболчи “Шаржа” билан уйига жўнаб кетган Лукас Каио (22 та) ҳисобланади. Шунингдек, ўзбекистонлик вингер ҳужум учлигига узатилган паслар сони (159 та) бўйича ОЧЛнинг исталган футболчисидан олдинда. 

atrtpfulfqze3vzcmfj1

Абдураззоқ Ҳамдаллаҳ (“Ал-Насср”)

Чемпионат тўпурари қўшилмаган тақдирда, энг яхши ҳужумчилар ҳақидаги мақола ҳеч нимага арзимайди. Ҳамдаллаҳ ўзи иштирок этган сўнгги 9 учрашувда гол урди ва бу борада 2017 йилда Халк ўрнатган рекордни янгилади. 

Марокашлик футболчи 2018 йилда “Ал-Насср” сафига келиб қўшилди ва дебют мавсумининг ўзидаёқ 35 та гол киритиб, чемпионат рекордини янгилади ва Саудия Про-лигаси чемпионлигини жамоасига ҳадя этди. Якунига етган мавсумда ҳам 29 та гол билан кетма-кет тўпурарлик унвонини қўлга киритди. 

У жорий мавсумда 7 та голда иштирок этди (6 та гол, 1 та ассист). Фақат Бағдод Бунеджада жарима майдони ичида берилган зарбалар сони (16) Ҳамдаллаҳдан кўп (12).

doqrffdkexa30t66ubt6

Абдулвосид Валихонов таржимаси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!