The Best-2020 онлайн форматда ўтказилади. Тадбир санаси ҳам маълум

ФИФАнинг The Best-2020 тантанали маросими 17 декабрь куни онлайн тарзда бўлиб ўтади. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, ФИФАнинг бундай қарор қилиши дунёда коронавирус пандемияси сабаб юзага келган оғир вазият билан боғлиқ. The Best-2020 учун овоз бериш жараёни 25 ноябрдан 9 декабрга қадар давом этади.

2019 йилда ФИФА талқинига кўра, “Барселона” форварди Лионель Месси энг яхши футболчи, “Ливерпуль” посбони Алиссон Беккер энг яхши дарвозабон, “Ливерпуль”ни бошқараётган  Юрген Клопп энг яхши мураббий, деб топилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!