"The Best". Лионель Скалони йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди

  • 28 февраль, 2023, 01:53
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"The Best" тақдирлаш маросими давом этади. Навбат йилнинг энг яхши мураббийига етиб келди. Ушбу номинация бўйича Карло Анчелотти ("Реал" Мадрид), Лионель Скалони (Аргентина) ва Хосеп Гвардиола кураш олиб борди.

Tecno

2022 йилнинг энг яхши мураббийи совринини аргентиналик мутахассис Лионель Скалони қўлга киритди. У терма жамоа билан Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида зафар қучди.

"Ўз халқингни бахтли кўришданда гўзалроқ нарса йўқ. Биз улар учун ўйнадик", - деди 44 ёшли мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!