"The Best". Йилнинг энг яхши дарвозабони аниқ бўлди
"The Best" совринининг илк мукофатларидан бири йилнинг энг яхши эркак дарвозабони аниқ бўлди. Эмилиану Мартинес ушбу совринни қўлга киритди.
Аргентиналик футболчи 2022 йил жаҳон чемпиони бўлди. Айнан ушбу ютуқ Эмилиануни йилнинг эхши дарвозабони бўлиши учун катта ҳисса қўшди.
"Менинг оилам ҳақиқий қаҳрамонлар. Онам 8 соатлаб биноларни тозалар эди. Отам эса ҳар куни қаттиқ меҳнат қилган",- деди 29 ёшли футболчи.
Мартинеснинг рақобатчилари Яссин Буну ва Тибо Куртуа эди.
Фикрлар