The Times: МЮ Лукаку учун
Ads

“Эвертон” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукаку “Манчестер Юнайтед”га ўтишга жуда яқин турибди.

The Times нашрининг хабар беришича ушбу трансфер манкуанликларга 90 млн фунтга тушиши мумкин. Таъкидлаш керакки, МЮ ушбу сумманинг 75 миллионини дарҳол, қолган 15 миллионини эса бонус сифатида ўтказиб беради.

Бундан ташқари “қизил иблислар” “ирисчилар”нинг собиқ аъзоси Уэйн Рунини ҳам қўйиб юборишга тайёр. Эслатиб ўтиш лозимки, Руни 1995-2004 йилларда айнан “Эвертон” шарафини ҳимоя қилган.

Лукаку айни дамда АҚШнинг Лос-Анжелас шаҳрида бўлиб турибди ва айни ерда “Манчестер Юнайтед”да тиббий кўрикдан ўтиши мумкин.