Тиаго Алкантара "Барселона" мураббийлар штабига қўшилди

Яқинда 33 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаган Тиаго Алкантара келаси ҳафталарни мураббийлик сир-асрорларини ўрганиш учун Ханси Флик штабида ўтказмоқчи.

Собиқ футболчи бутун ёз давомида жамоада қолиши ва шу боис АҚШда бўлиб ўтадиган турнеда ҳам клуб билан бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, собиқ испаниялик хавбек "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!