Тиббий текширувдан сўнг Педрининг қачон сафга қайтиши маълум бўлди
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри тиббий кўрикдан ўтказилди.
Испаниялик футболчи "Манчестер Юнайтед"га қарши Европа лигасининг 1-бўлимида (2:2) жароҳат олганди ва майдонни эрта тарк этганди.
"Кўк-анорранглилар"нинг маълум қилишича, эрталабки текширув Педрининг ўнг оёғининг сон қисмидан жароҳат олганини тасдиқлаган.
"El Mundo Deportivo" нашри хабарига кўра, 20 ёшли хавбек 6 та ўйинни ўтказиб юборади ва 19 март куни Испания чемпионатида "Реал"га қарши ўйингача тикланиши мумкин.
Фикрлар