Тимур Кападзе бошчилигидаги ёшларимиз Озарбайжондан устун келди

Айни кунларда Валерий Лобановски халқаро хотира турнирида иштирок этаётган Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ҳозиргина Озарбайжон ёшларига қарши беллашув ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалабага эришди. 

Жамоамиз таркибида ягона голга Жасур Жалолиддинов муаллифлик қилди. 

Хотира турнирининг кейинги баҳсида ҳамюртларимизга Украина U-21 рақиблик қилади. Бундай аввалги учрашувда украиналиклар Озарбайжонга 0:1 ҳисоби билан имкониятни бой берганди. 

Валерий Лобановский хотира турнири

Ўзбекистон U-21 - Озарбайжон U-21 1:0 (0:0)

Гол: Жасур Жалолиддинов (75')

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!