Тимур Кападзе: "Бунақа эрта кетиш ниятимиз йўқ эди"
"Париж-2024" доирасида Ўзбекистон - Миср баҳси бўлиб ўтди. Учрашув 0:1 ҳисобида якунланди.
11-дақиқада Ҳамралиев тепган тўп Аҳмед Кокага тепган ҳолда дарвозамизга кириб кетди. Ҳамюртларимиз шундан сўнг кетма-кет ҳужумларга ўтди. Ҳусусан, Элдор Шомуродовда бир қанча вазиятлар бўлди, Жасур Жалоллидинов узоқдан зарбалар йўллади. Бироқ рақиб дарвозаси ишғиол қилинмади.
Шу тариқа, Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси турнир билан хайрлашди. Учрашувдан сўнг Темур Кападзе фикрларини билдириб ўтди.
"Бунақа эрта кетиш ниятимиз йўқ эди. Йигитлар максимал ҳаракат қилди. Биринчи учрашув ҳам, бугун ҳам омадсизлик деймизми, балким тажрибадир етишмади. Келдик, кўрдик.
Энг аламлиси бундан ҳам яхшироқ ўйнасак бўларди ва бунга кучимиз ҳам етарди. Қайсидир эпизодларда хато қилдик ва гол ўтказиб юбордик. Хайрли бўлсин. Кейинги сафар келганимизда бундан ҳам кучлироқ бўламиз. Ҳамма мухлисларимизга раҳмат айтаман ва узр сўрайман.
Нафақат биринчи учрашувда, бугун ҳам баралла овозда қўллаб туришди. Ҳаммалари соғ-саломат бўлишсин. Ютуқларимиз билан уларни хурсанд қиламиз, - деди олимпиячилимриз устози.
Фикрлар
Мисрдаги шижоат бизни болларда паст куринди