Тимур Кападзе: "Ироқ юқори савияли ажойиб футболчиларга эга"

Бугун соат 21:00 да 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги чорак финал баҳслари давом эттирилади. Иккинчи баҳс Ўзбекистон ҳамда Ироқ терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. 
 
Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе қисқача ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
"А" гуруҳида кучли рақибларга қарши қийин ўйинлар ўтказдик. Биз илк ўйинда мослашиб олишимиз керак эди ва 1:0 ҳисобидаги ғалаба жуда муҳим бўлди.
 
Жамоам Ироқ билан куч синашишга тайёр. Эрон билан ўйинда ротацияга қўл урдим. Йигитларда етарлича дам олиш имкони бўлди, деб ҳисоблайман. 
 
Биз бу мусобақанинг барча ўйинида ғалаба қозонишни истаймиз. Эрон билан дуранг ўйнаганимизга қарамай, жисмоний ва руҳий томонлама яхши ҳолатдамиз. 
 
Ироқ юқори савияли ажойиб футболчиларга эга. Ҳар бири ўйин тақдирини ҳал қилиши мумкин. Аммо  бизда бу борада ҳеч қанақа босим йўқ. Ҳатто мухлислар қаршисида эканимиз ҳам бизга фақат ва фақат фойда келтиради, - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilyosxon Akramov
11/06/2022 17:03
Омад !