Тимур Кападзе: "Жамоанинг бугунги ўйинидан позитив кайфият олдим"
Cоcа-Cоlа Суперлига 21-туридан ўрин олган «Олимпик» – «Нефтчи» (1:1) баҳсидан сўнг мезбонлар мураббийи Тимур Кападзе жамоасининг бугунги ўйинидан позитив кайфият олгани, жамоадаги молиявий ҳолат ва жамоанинг дарвозабонлари ҳақида фикр билдирди.
«Бу кетишда дуранг ўйнаш бўйича рекорд қўйсак керак. Вазиятлардан гол уриш борасида оқсаяпмиз ҳолос. Умуман олганда, 5 нафар ҳимоячи билан ўйнайдиган жамоа ҳимоясини ёриб кириш қийин. Аммо шундай бўлса-да, имкониятларимиз бўлди ва бу мени ҳурсанд қилмоқда. Жамоанинг бугунги ўйинидан позитив кайфият олдим», - деди Кападзе.
Молиявий томондан ҳозирда барчада муаммо бор дейиш мумкин. Аммо бу ёшда бу каби нарсаларни ўйламаслик керак ва буни йигитларга тушунтиряпман.
Жамоадаги дарвозабонлар ҳақидаги саволга келсак, уларнинг барчаси мен учун бир хил савиядаги дарвозабонлар. Барчасига имконият беришга ҳаракат қиляпмиз. Умуман олганда, ҳимоячиларимиз уларга иш қолдиришмаяпти, аммо барибир битта гол ўтказиб юборяпмиз. Бунинг сабаблари устида ҳам ишлаймиз, албатта. Бугунгидек кучли, яхши ҳимоялана оладиган жамоалар кўп. Уларга қарши жамоамиз яхшироқ ўйнаяпти ва мени ҳурсанд қилаётган жиҳат шудир».
ЎзПФЛ матбуот хизмати.
Фикрлар