Тимур Кападзе Олимпиададаги иштирок ва келажаги ҳақида гапирди (Матбуот анжумани)

Бугун УФА анжуманлар залида Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда жамоамизнинг Париж сари босиб ўтган йўли, тайёргарлик ва Олимпиададаги иштироки бўйича сўз юритилди.

- Ассалому алайкум, албатта, 3,5 йил олдин раҳбарият олдимизга юқори мақсадни қўйди. Бу давр мобайнида катта йўлни босиб ўтдик. Кўплаб ёшларга футболда ўз ўрнини топишига хизмат қилинди, "Олимпик" жамоасидан терма жамоага чақирувлар олишди. 

Бу жамоа илк мавсумданоқ нималарга қодирлигини кўрсата олди. Про лигадан Суперлигага йўл ола билдик ва шу даврга қадар стабил ўйин кўрсатиб келмоқда. Умуман олганда, 4 та йирик мусобақада иштирок этдик. Мухлисларимизни ишончини оқлашга ҳаракат қилдик. Худога шукур, юзимиз ёруғ бўлди. Энг асосий вазифа — Олимпиада йўлланмасини қўлга киритдик. Қолган турнирларда ҳам муносиб иштирок эта олдик, деб ўйлайман. 

Бизни қўллаб-қувватлаган раҳбариятга, мухлисларимизга ва барчангизга раҳмат айтаман. Футболимизни янги босқичга олиб чиқиш йўлида бор имкониятимизни ишга солдик. Энди бу тарих.

Тайёргарлик ва легионерлар ҳақида:

— Олимпиадага келадиган бўлсак, Осиё кубогидан кейин олдимизда кўп вақт қолмаган эди. Аввало Олимпиадага йўл олишдаги юк билан биз 3,5 йил ҳаракат қилдик, буни қувончи албатта бор эди. 

Кўп легионерларимизда чемпионатлар тугаганди, кимдирлардадир чарчоқ сезилди, баъзилар жамоа алмаштирди. Балки олдимизда кўпроқ вақт бўлганда бошқача бўлармиди. Тайёргарликка келсак, айтганимдек, вақтимиз кўп эмасди. Таркиб шакллантиришда, ўзига яраша, қийинчиликлар бўлди. Дукентда ҳам легионерларсиз тайёргарлик кўришга тўғри келди. 

Ёши катта футболчиларимизнинг иқтидори, кучини ҳаммамиз яхши биламиз. Футболчилар бундан кўпроғига қодир эдилар. Уларга миннатдорчилик билдираман. Улар учун ҳам, биз учун ҳам фойдали бўлди. Бу жамоавий ўйин. Энг асосийси — биз барча учрашувда ғалаба қозонсак бўларди, қаердадир омад етишмади.

Испания билан ўйин ҳақида:

— Испаниянинг охирги ўйинларини таҳлил қилдик. Албатта ўзига яраша камчиликларимиз ҳам бўлди. Ўйинга қўйган стратегиямиз яхши ишлади, айниқса, биринчи бўлимда иш берди. Лекин иккинчи бўлимда Испанияга имконият бердик. 

Уларга қарши тўғри прессинг қилиб, имкониятларга эга бўлдик. Бу ўйиндан кейин жамоа билан уларнинг ва ўзимизнинг ўйинимизни таҳлил қилдик. Биз ўша куни рақибдан кучсиз эмасдик, энг камида дуранг қайд этишимиз мумкин эди.  

Умуман олганда, бундан кўпроғини кутгандик, бироқ бизга омад етишмади. Энг муҳими биз катта тажрибага эга бўлдик. 

Миср билан ўйин ва Жалолиддинов ҳақида:

— Жасур ўша ўйинда чарчади. Шу сабабли алмаштирдик. 

Биринчи ўйинда ҳам кўп куч йўқотдик. Рақиб қарши ҳужумларда бизга муаммо туғдирди. Улар зич ҳимояланишди, лекин етарлича имкониятларимиз бўлди.

Тақвим ҳақида:

— Илк учрашув кўп нарсага ойдинлик киритади. Биринчи ўйинда ютсангиз, кейинги ўйинларда босим бўлмайди. Бироқ тақвим бизга боғлиқ бўлмаган ҳолат эди. Рақибларимиз ҳам ўзига ярша кучли. Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ эди. 

Бундан кўпроғини албатта амалга ошира олардик. Ўйинларда етарлича вазият яратдик. Қаердадир босим ҳалақит берди.

"Олимпик" клубидаги фаолияти ҳақида:

Таътилга чиқмоқчиман. 3.5 йилдан бери дам нималаигини билмадим. Чемпионат ўйинлари тугаса, йиғинлар бўлиб ўтди. 

Асосий вазифани бажардик. Олимпиадада иштирок этдик. Лойиҳадаги миссиям тугади. Йил охиригача дам олмоқчиман. "Олимпик"ни ёрдамчи мураббийлар бошқаришади.

"Олимпик"нинг келажаги нима бўлишини билмайман. Буни раҳбарият ҳал қилади. Ўзимга келсак, таътилдан сўнг нима қилишимни ўйлаб кўраман.

 

Аввало Президентимизга, ЎФА раҳбариятига, мухлисларга миннатдорчилик билдириб қоламан. Сизлар билан барча ютуқларга эришдик, сизлар бизга мотивация бердингиз, қийин пайтларда қўллаб-қувватладингиз.  

Мураббийлар штабига, ишчиларга, барча-барчага раҳмат айтаман, уларнинг ҳам натижаларда хиссаси бор. 

Ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Айтганимдек, биз бундан кўпроғида қодир эдик. 

Ватан жамоасини севишда, қўллаб-қувватлашда чарчаманглар. Футболчиларимизни яхши кунида ҳам, қийин кунида ҳам ёнида бўлайлик. Улар ҳам бу масъулиятни ҳис қилишиб майдонда бошқача ҳаракат қилишади. 

Барчангизга раҳмат, соғ бўлинглар. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Asqar Jurayev
05/08/2024 14:37
Kapadzega va futbolchilarga katta raxmat. Kapadze kelasi yili Paxtakorga kelib klubning oldingi obroʻsini qaytarsa yaxshi boʻlardi
Абдухаликов Мухаммад
05/08/2024 15:27
Кападзе га рахмат жамоани Олимпиадага олиб чикди келгуси ишларида омад тилайман
Искандар Нарзикулов
05/08/2024 14:41
Эски хаммом эски тоз качон еанги булади ким айтади эхххх
Шухрат Хусаинов
05/08/2024 14:27
Бросим катта болди,омад етишмади эски гаплар .ибн хатабични олиб кетиш керак эди
Baxil Alihuja
05/08/2024 19:19
Temurni tajribasi yetmadi. Lekin ancha ish qildi
KUDRATOV ŞUKHRAT
05/08/2024 16:36
Kapadzega Kattakon Raxmat O'zbek futboliga zavqu shavq va albatta umidni qaytargani uchun.
Kimdir o'qiydimi bu postni uzi bilmadim lekin Kapadzeni Nasaf taklif qilsa va oldiga yoshlar bilan 3 yillik reja bersa Qashqadaryodan yana kuchli talantlar chiqishni boshlaydi. Bu yil qanday natija bo'lishidan qat'iy nazar Berdiyevni o'rniga ishonchli murabbiy bu KAPADZE. Terma jamoaga shoshilmagani maqul misqollab yig'gan obro'sini yo'qotadi BABAYANdek NASAF muxlislari sabrli va kutishni biladi

Узимдааа Мендааа
05/08/2024 14:56
Капедзега катта Рахмат Олимпиада га чикиш вазифасини ало даражада бажарди