Тирни: "Арсенал" билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ
"Реал Сосьедад"га ижара асосида ўтган "Арсенал" футболчиси Киран Тирни ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен кетдим. Сабаби, ўтган мавсумда кўп ўйнай олмадим. Жорий мавсум кўпроқ ўйин ўтказмоқчи эдим ва буни “Соседад”да амалга ошираман деган умиддаман.
"Арсенал" билан ҳеч қандай муаммо йўқ. "Реал Сосьедад" мени бу ерда бўлишимни хоҳлаётганини билиш, маҳаллий аҳолининг барча меҳрини ҳис қилиш жуда ёқимли эди. Басклар мамлакатида бўлиш, бу ерда яшаш ва Ла Лигада ўйнаш тажрибасига эга бўлишдан жуда фахрланаман. Умид қиламанки, бу ерда ишлар мен учун ҳаммаси ўзгача бўлади", - деди шотландиялик фулбек.
Фикрлар