Тите Бразилия термаси билан келишувни узайтиради

Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Титега шартномани узайтириш таклиф қилинади. Globo Esporte нашрининг ёзишича, Бразилия футбол конфедерацияси ЖЧ-2018 турнири 1/4 финалида Бельгиядан учралган мағлубиятга (1:2) қарамасдан Тите билан келишувни узайтирмоқчи.

57 ёшли мутахассис бундан икки йил муқаддам Бразилия термасига бош мураббий этиб тайинланган. Унинг қўл остида жамоа 26 ўйинда атиги икки марта мағлубиятга учраган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!