Тите: Неймар айни дамда энг кучли футболчи

CHERY AUTO

Футбол бўйича Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Титенинг фикрича “Барселона”да тўп сураётган шогирди Неймар айни дамда Лионель Месси ва Криштиану Роналдудан кучлироқ.

“Оҳирги 4 ойда Неймар барчадан кучли ўйин кўрсатди.

Мен унга ўзини янги ролда ҳотиржам ҳис қилишини айтдим. У эса бунга тайёрлигини билдирди”, - дейди Тите Radio Bandeirantes нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 саралаши доирасида Парагвайга қарши баҳсда Неймар Бразилия терма жамоасини майдонга сардор сифатида бошлаб тушган эди. Якунда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган бразилияликлар мундиал йўлланмасини муддатидан аввал қўлга киритишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!