Тожикистон дарвозабони: Қатар фаворитлардан бири, лекин ...
Тожикистон терма жамоаси дарвозабони Рустам Ятимов Осиё кубоги 2-туридан ўрин олган Қатарга қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
– Эртанги ўйин жуда қийин бўлиши аниқ. Қатар жуда яхши шаклланган жамоа, улар фаворитлардан бири, лекин ўйин бошида ҳаммаси 50/50 бўлади. Яхши натижа учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз.
Хитойга қарши ўйиндан кейин тикланиш осонроқ бўлди. Шунинг учун футболчиларнинг кайфияти аъло даражада. Энг муҳими барча соғлом бўлсин.
Мураббийлар штаби доим бизга ўйиндан аввал рақибнинг кучли ва кучсиз томонларини кўрсатадиган видеолавҳаларни тақдим этишади. Мен Афифга қарши ҳеч қачон ўйнамаганман, лекин Алмоез Али билан ОЧЛда икки марта тўқнаш келганмиз ва у гол ура олмаган. Умид қиламан, унга қарши яхши рекордим давом этади.
Фикрлар