Тожикистон ЖЧда ўйнаши мумкин
Ads

Қўшниларимиз Малайзияда ўтаётган ўсмирлар (U-16) ўртасидаги қитъа биринчилигинг чорак финал босқичига чиқишди.

30 сентябр куни ушбу босқичда улар КХДР термасига қарши баҳс олиб боришади. Учрашув ғолиби эса ярим финалга чиқиш билан  бирга келгуси йили Перу майдонларида ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига йўлланмасини ҳам қўлга киритади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўтган йили Саудия Арабистонида ўтган Осиё чемпионати учун ўтказилган саралаш босқичида гуруҳда учинчи ўринни олиб, хаттоки қитъа биринчилигида ўйнаш ҳуқуқини ҳам қўлга кирита олмаган эди.

Маълумот учун, Тожикистон ўсмирлар терма жамоаси 2007 йил Жанубий Кореяда худди шу ёш тоифасида бўлиб ўтган ЖЧда 1/8 финалга қадар етиб борган.