Тожикистон терма жамоаси Баҳрайн билан дуранг ўйнади, "Навбаҳор" легионеридан дубль
Тожикистон олимпия терма жамоаси Баҳрайнга қарши иккита назорат ўйинини ўтказиш учун Манамага жўнаб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Тожикистон терма жамоаси таркибига “Навбаҳор” етакчиларидан бири Эхсони Паншанбе ҳам таклиф қилинганини биласиз.
Режага кўра, у ерда мазкур терма жамоалар иштирокида иккита ўйин ўтказилди.
3 сентябрь куни “Халифа спорт сити” стадионидаги дастлабки беллашувда ҳисоби очилмади – 0:0.
6 сентябрдаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг натижа қайд этилди – 2:2.
Эътиборлиси шундаки, “Навбаҳор” футболчиси Эхсони Паншанбе ўзини кўрсатди. Тожикистон олимпия терма жамоаси сардори сифатида майдонга тушган ўйинчи рақиб дарвозасига иккита гол урган ҳолда дублга эришди.
Тожикистан (U-23): Далер Азизов, Шохрух Сангов, Наимжон Ибрагимзода, Алижон Кароматуллозода, Хусейн Нурматов, Кароматулло Саидов, Сорбон Авгонов, Эхсони Паншанбе (с), Далер Ёдгоров, Шахром Самиев, Нуриддин Хамроқулов.
Шуни айтиш керакки, Паншанбе ҳар иккала ўйинда ҳам терма жамоа сардори сифатида тўлиқ иштирок этди.
Фикрлар