Тожикистон термасига янги футболчи чақирилди

  • 29 августа, 2020, 22:41
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Тожикистон миллий терма жамоаси 3 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистон терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви учун Душанбеда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.

Tecno

Айни пайтда терма жамоа бош мураббийи Усмон Тошевнинг ихтиёрида 24 нафар футболчи шуғулланмоқда. Лекин таркибда ўзгариш юз берди. Ўз клубида жароҳат олган Искандар Жалилов ўрнига “Истиқлол”нинг бошқа вакили 20 ёшли Вахдат Ханонов терма жамоага таклиф қилинди.

Тожикистон термаси машғулотларини “Кўктош” жамоасининг стадионида ўтказмоқда. Терма жамоа аъзолари 31 августга қадар шуғулланишади ва шундан сўнг Тошкентга йўл оладилар.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию