Тожикистонлик футболчи АГМК - "Истиқлол" баҳсида қандай ҳисоб қайд этилишини айтди

Бугун бўлиб ўтадиган АГМК ҳамда “Истиқлол” жамоалари ўртасидаги учрашувга қизиқиш катта. Мазкур тўқнашувга тожикистонликларнинг  ҳам эътибори юқори.

Ўз вақтида “Истиқлол” шарафини муносиб ҳимоя қилган, шунингдек, “Бухоро” жамоасида тўп сурган тожикистонлик Фатхулло Фатхуллоев муҳим беллашув олдидан фикр билдирар экан, sports.uzга қисқача шундай деди:

- АГМК – жуда яхши жамоа. Лекин “Истиқлол” яхшироқ ўйин намойиш этишга қодир деб ҳисоблайман. Учрашув қандай натижа билан тугайди? Ўйин 1:1 ҳисобида якунланиши мумкин, деб ўйлайман. Албатта, бу менинг шахсий фикрим, - деди Фатхуллоев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
18/04/2021 17:06
Бекорларни 5тасини айтибсизда Фатхуллажон. Бугун АГМК ютади Сизни жамоангизни.3:0 га