Тожикистонлик икки дзюдочи барчани ҳайратга солмоқда
Токио шаҳрида дзюдо бўйича жаҳон чемпионатининг учинчи куни давом этаётмоқда. Бугун эркаклар ўртасида -73 кг, аёллар ўртасида эса -57 килогармм вазн тоифаларида баҳслар бўлиб ўтмоқда.
Эътиборлиси, -73 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб бораётган икки тожикистонлик дзюдочилар ажойиб ҳаракатлари билан мутахассислар эътиборига тушишди. Беҳрузи Хожазода баҳслар давомида Цогбатар Ценд-Очир (Мўғилистон), Магдиель Эстрада (Куба) ва Акил Гякова (Косова) каби номдор рақибларини мағлуб этган бўлса, Сомон Маҳмадбеков Магнер Мендес (Кабо-Верде), Томми Масиас (Швеция), Виктор Стерпу (Молдова)дек полвонлар тўсиғидан ўта олди.
Яна бироздан Хожазода хитойлик Сайинжирағалага қарши, Маҳмадбеков эса люксембурглик Клаудио Нуньесга қарши татамига чиқади. Тожикистонлик дзюдочилар ушбу рақиблари тўсиғидан ўта олишса, чорак финалга чиқишади ва кенги даврада мағлуб бўлишган тақдирда ҳам кечки дастурда медаллар учун курашиш имкониятин сақлаб қола олишади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу вазн тоифасида баҳс олиб борган вакилимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев иккинчи даврада мисрлик рақибига имкониятни бой берган.
Фикрлар