Тожикистоннинг Россияга қарши ўртоқлик ўйинини ўзбекистонлик ФИФА ҳаками бошқаради
Илгиз Танташев Тожикистон - Россия ўртоқлик ўйинида ишлайди. Бу ҳақида Тожикистон футбол федерацияси Ўзбекистон футбол ассоциациясига расман таклиф юборди.
Унга кўра, 17 ноябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган учрашувни 38 ёшли ФИФА ҳаками Илгиз Танташев бошқаради. Унга қанотларда Тимур Гайнуллин ва Андрей Сапенко ёрдам беради.
Фикрлар