Токио-2020. Жавраил Шапиевга медаль учун курашда 3 карра Европа чемпиони рақиблик қилади

86 кг вазнда бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этаётган Жавраил Шапиев швейцариялик Стефан Райхмутга қарши гиламга чиқди. 

Унда вакилимиз рақибини 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратди ва  бронза медали учун кураш олиб борадиган бўлди!

Энди Жавраил Шапиев бевосита медаль учун баҳсда россиялик Артур Наифоновга қарши кураш олиб боради. Маълумот учун, унинг рақиби 3 карра Европа чемпиони ҳисобланади. Кўриниб турибдики, вакилимизни жуда жиддий синов кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!