Токио-2020. Медаль учун даъвогар Магомед Ибрагимовнинг илк босқичдаги рақиби маълум бўлди

Токио Олимпиадасида кураш беллашувлари ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Эркин кураш бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчимиз Магомед Ибрагимов эртага баҳсларга киришади. 97 кг вазн тоифасидаги спортчи Туркия шарафини ҳимоя қилаётган Сулейман Караденизга қарши гиламга чиқади.

Ушбу жанг 1/8 финал босқичидан ўрин олган бўлиб, ғолиб чорак финалга йўл олади. Маълумот учун, вакилимиз ушбу вазн тоифасида Рио Олимпиадаси бронза медали эгаси ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
05/08/2021 15:29
Омад тилаймиз.