Токио-2020. Ўзбек спортчиларининг 2 август кундаги натижалари қандай бўлди?
Ассалому алайкум, муҳтарам спорт ихлосмандлари! Токио шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпия ўйинларининг энг сўнгги янгиликларини эътиборингизга ҳавола этишда давом этамиз. Бугун, 2 август куни 2 нафар юртдошимиз ўз юришини бошлайди. Кун давомида уларнинг натижаларини онлайн ёритиб борамиз! Янгиликларни SPORTS.uz сайти орқали кузатиб боринг!
16:00. Афсус, Карапет Чалян ўз юришини тўхтатди. Бу дегани яна бир вакилимиз учун Олимпиада якунланди.
08:30. Бердимуратовнинг рақиби финалга чиқса, вакилимизда бронза медали учун имконият сақланиб қолади. Арманистон шарафини ҳимоя қилаётган спортчи чорак финал босқичида россиялик Александр Черихин билан куч синашади.
08:20. Юнон-рум кураши. 77 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Жалгасбай Бердимуратов нимчорак финал босқичида Карапет Чалянга қарши кураш олиб борди ва 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Энди яна рақиб курашчига мухлислик қиламиз. Агар Карапет финалга йўл олса, у ҳолда Бердимуратовда бронза медали учун курашиш имконияти юзага келади. Арманистонлик курашчи чорак финалда россиялик Александр Чехиркин билан тўқнаш келади.
05:35. Ҳамюртимиз учинчи уринишидан кейин 71.26 метр масофани қайд этди ва бу билан сўнгги поғонада қолди. Маълумот учун, кейинги босқичга чиқиш учун миниман 77.50 метр натижа талаб этилар эди. Бундан кўриниб турибдики, яна бир спортчимиз учун Олимпиада муддатидан аввал якунланди.
05:20. Вакилимизнинг иккинчи уринишидан кейин босқон тахминан 70 метр масофага бориб тушди. Аммо ҳакамлар бу уринишни ҳисобга олмади. Бу эса унинг 14-поғонага тушиб қолишига сабаб бўлди.
05:05. Енгил атлетика. Сухроб Хўжаев биринчи уринишдан кейин 70.87 метр масофага босқон улоқтирди ва ҳозирча, онлайн жадвалда 9-ўринда кетмоқда.
Бугун қуйидаги спортчиларимиз мусобақаларда иштирок этади:
1. Сухроб Хўжаев (енгил атлетика, босқон улоқтириш, эркаклар) – 05:00
2. Жалгасбай Бердимуратов (юнон-рум кураши, эркаклар -77 кг) – 07:58
Фикрлар