Асосий мазмунга ўтиш

Олимпизм

Токио-2020. Яна бир медаль қўлга киритилди ёхуд ўзбекистонлик спортчилар бугун қайд этган натижалар

Медалларимиз сони биттага кўпайди

Ўзбекистон спорт делегацияси учун Токио-2020 Олимпия ўйинларининг бешинчи кунида 4 нафар ҳамюртимиз иштирокидаги баҳслар гувоҳига айландик.

Қуйида Олимпиаданинг 5-кунида иштирок этган спортчиларимиз билан танишинг:

  1. Гулноза Матниязова (дзюдо, аёллар -70 кг)
  2. Давлат Бобонов (дзюдо, эркаклар -90 кг)
  3. Миразизбек Мирзахалилов (бокс, эркаклар 52-57 кг)
  4. Дилшод Рўзметов (бокс, эркаклар 75-81 кг)

Дзюдо. Аёллар ўртасида -70 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Гулноза Матниёзова руминиялик Демос Мемнелумни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди. 

Гулноза 1/8 финалда нидерландиялик Санне ван Дейкега қарши татамига чиқди. Афсуски, Матниёзова иппон эвазига имкониятни бой берди ва мусобақа билан хайрлашди.

gettyimages-1234248865-2048x2048_1

Эркаклар ўртасида -90 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини Давлат Бобонов ҳимоя қилди. Ҳамюртимиз 1/16 финал босқичида италиялик Николас Мунгайга қарши баҳс олиб борди ва вазари ҳисобига ғалаба қозонди.

Давлат Бобонов 1/8 финалда украиналик Кеджо Набалини иппон баҳоси эвазига таслим этди. Бобонов 1/4 финалда грузиялик икки карра жаҳон чемпиони Лаша Бекаури билан беллашди ва ютқазиб қўйди. 

Аммо Бобонов бронза медали учун ўтиш баҳсида иштирок этди. Вакилимиз испаниялик Николоз Шеразадишвилига қарши кураш олиб борди. Айтиш керакки, Бобоновнинг бу галги рақиби ҳам икки карра жаҳон чемпиони ҳисобланарди. Ҳамюртимиз “Golden Score”нинг олтинчи дақиқасида ғалабага эришди. Бу унинг бронза учун курашишини таъминлади. Битта ғалаба ва делегациямиз ҳисобига яна бир медаль тақдим этилиши керак эди. Бу йўлда унга туркиялик Михаэль Жганк рақиблик қилди. Давлат Бобонов туркиялик рақибини иппон баҳоси билан мағлубиятга учратди ва бронза медалига сазовор бўлди.

gettyimages-1331066041-2048x2048

Бокс. Эркаклар. 52-57 кг вазн тоифасида ҳамюртимиз Миразизбек Мирзаҳалилов ирландиялик Курт Уокерга қарши жанг қилди. Бир қарашда яхши раундларни ўтказган ҳамюртимиз ҳакамлар қарорига қўра имкониятни бой берди ва Олимпиадани тарк этди. 

мм

Эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида Дилшод Рўзметов ва озарбайжонлик Лорен Альфонсо Домингес ўртасидаги жанг бўлиб ўтди. Афсуски, ушбу вазн тоифасида рингга кўтарилган ҳамюртимиз Рўзметов Озарбайжон вакилига мағлуб бўлди.

gettyimages-1331082910-2048x2048

Шу тариқа, бугунги мусобақаларда қатнашган 4 нафар ҳамюртларимиздан фақатгина Давлат Бобонов бронза медалини қўлга киритди. Қолганлар эса ўз юришини якунлади.

photo_2021-07-28_17-30-38-1024x686

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ