Токио-2020. Замонавий бешкурашчимиз 22-ўринда бормоқда

Chery Tigo 7 PRO

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этаётган замонавий бешкурашчимиз Алисэ Фахрутдинова иккинчи дастурдаги иштирокини тугатди.

Регламентга кўра, спортчилар ушбу дастурда сузиш бўйича баҳс олиб боришди. 200 метр масофага кечган ушбу беллашувда вакиламиз 2:16.45 дақиқа вақт қайд этди. Бу билан у ўз ҳисобига яна 278 очко қўшиб қўймоқда.

Икки дастур якуни бўйича спортчимиз 474 очко билан 22-поғонада турибди. Ҳозирда спортчилар қиличбозлик бўйича қўшимча бонус очколари учун баҳс олиб боришмоқда.

Фото: Алимурод Мамадаминов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!