"Токио-2021" соддалаштирилган тарзда ўтказилиши мумкин
"Токио-2021" ташкилий қўмитаси ва Токио шаҳри мэри Юрико Коикэ баёнотига кўра, Япония ҳукумати ва Олимпиада ташкилий қўмитаси коронавирус билан боғлиқ вазият сабабли ўйинларни соддалаштирилган тарзда ўтказишни кўриб чиқмоқда.
Маълумотларга кўра, турнир ташкилотчилари томошабинларни коронавирусга мажбурий тестдан ўтказиш, мухлислар сонини қисқартириш, олимпия шаҳарчаси ташқарисида спортчиларнинг ҳаракатланишини чеклашни режалаштиришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июлдан 8 августга қадар, Токио Паралимпия ўйинлари эса, 2021 йил 24 августдан 5 сентябргача бўлиб ўтади.
Фикрлар