Токио Олимпиадаси доирасидаги енгил атлетика баҳсларининг тақвими эълон қилинди.
Ads

Токио-2020 Олимпиадасининг ташкилотчилари олимпиада доирасида ўтадиган енгил атлетика баҳсларининг тақвимни эълон қилишди. Унга кўра енгил атлетика баҳслари 31 июль куни эркаклар ўртасида 20 километрга югуриш беллашуви билан бошланиб, 9 августда эркаклар ўртасидаги марафон билан якунланади. Бу ҳақида МОҚ хабар бермоқда. 

Мазкур Олимпиадада енгил атлетика тақвимининг бир қатор ўзига хосликлари мавжуд. Мисол учун, шоссе йўналишида кечадиган баҳслар маҳаллий вақт билан тонгги 6 ёки ундан аввал бошланади. 400 метрга югурувчилар яккалик, эстафета ва аралаш эстафета баҳсларида ҳам иштирок этишлари учун тақвимга эътибор қаратилган. Энг асосийси, кўпчилик мухлислар учун қизиқ бўлган томошабоп йўналишларнинг финал баҳслари прайм-тайм вақтига қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси 2020 йилнинг 24 июлидан 9 августига қадар давом этади. Енгил атлетика бўйича беллашувлар 48 йўналишда ўтказилади. Бу эса Рио олимпиадасига қараганда 1 тага кўп демакдир. Тақвимнинг тўлиқ жадвали ушбуҳаволада.