Токио Олимпиадаси кейинги йилга қолдирилмайди, фақат...

Аввал хабар берганимиздек Токио-2020 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари мамлакатда тарқалган коронавирус эпидемияси туфайли сўроқ остида қолмоқда.

Токио-2020 ишлари бўйича вазир Сейко Хасимотонинг маълум қилишича тўрт йилликнинг энг йирик спорт тадбири ёзда эмас йил охирида ўтказилиши мумкин.

«Ўртадаги шартномага кўра ўйинлар 2020 йилда ўтказилиши лозим. Бу эса унинг муддатини кечиктиришга имкон беради», — дейди Хасимото.

Маълумот учун, айни дамда Японияда коронавирусга чалинган инсонлар сони 973 нафарга етган.  Ҳозирча 12 киши вирус қурбонига айланган, 50 нафар бемор эса оғир аҳволда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!