Токио Олимпиадасига лицензия олган спортчимизга уй совға қилинди
Давлатимиз томонидан жисмоний тарбия ва спортни, соғлом турмуш тарзини янада кенг тарғиб қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар самараси ўлароқ атлетларимиз ҳам халқаро майдонларда юксак натижаларга эришиб келмоқдалар. Ўз навбатида, спортчиларимизнинг қаҳрамонлиги ҳам муносиб тақдирланмоқда.
Токио Олимпиадасига велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича йўлланма қўлга киритган вакилимиз Муроджон Холмуродов яна бир бор тақдирланди. Хоразм вилояти ҳокимлиги спортчимизга Урганч туманидаги намунали уйлардан бирини совға қилди.
Ўз ўрнида Муроджон Холмуродов ҳукуматимиз томонидан спортчиларга кўрсатилаётан эътибор ва ғамхўрликдан мамнун эканини таъкидлаб, келажакда бундай ишончни оқлашга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, Халқаро велосипедчилар иттифоқи (UCI) ўтган йили Тошкентда ўтган Осиё чемпионатидаги натижаси учун Холмуродовга Токио Олимпиадаси йўлланмасини тақдим қилган.
Фикрлар