Том Аспиналлники 8,2 миллион, Белалники 22 миллион...

UFC бош директори Дана Уайт ярим ўрта вазн тоифасидаги чемпион Белал Муҳаммад ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Том Аспиналлнинг ғалабаси ижтимоий тармоқларда 8,2 миллион марта кўрилди. Белалнинг камарни қўлга киритиши эса 22 миллион марта ! Белал Муҳаммад одамларни қизиқтирмайди деб ўйловчилар учун бу яхшигина исбот бўлди", - деди Уайт Кевин Аёлетнинг You Tube каналига берган интервьюсида. 

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммад (24-3-1 N/C) Леон Эдвардс (22-4-1 N/C) устидан ғалаба қозониб, UFC чемпиони бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!