Том Леффлер: "Исроил Мадримов Богачук учун қийин синов бўлади"
Профессионал бокс оламидаги таниқли промоутер Том Леффлер биринчи ўрта вазн тоифасида собиқ вақтинчалик WBC чемпиони, украиналик Сергей Богачукнинг собиқ жаҳон чемпиони Исроил Мадримовга қарши бўлажак жанги учун прогноз берди.
“Исроил Мадримов Богачук учун қийин синов бўлади, аммо ўйлайманки, бу жангда Сергейнинг қўли баланд келади. Aгар у Мадримовни мағлуб эта олса, ажойиб йил ўтказганини бемалол айтишимиз мумкин. Бу жангда кўпчилик мутахассислар Богачукнинг имкониятони паст баҳоламоқда, лекин шахсан ўзим унинг ғалаба қозонишига ишончим комил”, — дея Леффлернинг сўзларини келтирди "BoxingScene".
Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов (10-1-1, 7 КО) ва Сергей Богачук (24-2. 23 КО) 21 декабрь куни Ар-Риёдда ўзаро рингга чиқади. Гарчи Леффлер украиналик боксчининг ғалаба қозонишини айтса-да, биз ўзбек ўғлонига ишонамиз. Олға Мадримов !!!
Фикрлар