Тома Менье ПСЖ билан шартномасини узайтирмоқчи

ПСЖ клуби ҳимоячиси Тома Менье Франция чемпиони билан амалдаги шартномасини узайтирмоқчилигини маълум қилди.

“Парижликлар менинг ниятим нималигини билишади. Мен ПСЖда қолишни хоҳлайман. Раҳбарият ҳам шартномамни узайтириш борасидаги музокараларга тайёрлигимни билади. Энди якуний қарорни клуб қабул қилади”, - дейди бельгиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Менье ПСЖ шарафини 2016 йилдан буён ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!