Тома Табатадзе "Қўқон-1912" жамоаси футболчиси!

CHERY AUTO

"Қўқон-1912" ўз таркибига янги футболчини қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Tecno

"Янги мавсум олдидан юқори мақсадларни олдига вазифа қилиб қўйган "Қўқон-1912" жамоаси яна бир маҳоратли футболчи билан шартнома имзолади. Жамоамиз раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш ва рақобатни ошириш учун грузинча тажрибали ҳужумчи Тома Табатадзе билан бир йиллик шартнома тузди.

Маҳоратли ҳужумчи фаолияти давомида Туркия, Латвия, Литва, Грузия ва Қозоғистон чемпионатларида фаолият олиб борган. Шунингдек, Тома Ўзбекистоннинг "Навбахор", "Нефтчи" ва "Бухоро" каби жамоаларидаги фаолияти билан мутахассислар ва мухлисларнинг эътиборини қозонган.

Тома Табатадзега янги мавсумда омад тилаб қоламиз ва жамоамиз билан юқори натижаларга эришишини умид қиламиз", - дейилади қўқонликлар хабарида.

.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!