Томас Бах Коби Брайантнинг вафоти юзасидан ҳамдардлик билдиради

Коби ажойиб инсон ва ҳақиқий Олимпиада чемпиони эди. У инсонларнинг ҳаёт тарзини ўзгартириш учун спортнинг кучидан фойдаланди. Коби фаолиятини якунлаганидан кейин ҳам Олимпия ҳаракати ташаббускорларидан бири бўлди. Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасини қўллаб-қувватлади. Биз унинг энергияси ва камтарона табиатини соғинамиз. Фурсатдан фойдаланиб, Коби ва бошқа қурбонларнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб қоламиз”, – деди Томас Бах.

Маълумот учун, афсонавий баскетболчи 26 январь куни шахсий вертолётида авиаҳалокатга учраб, 41 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди Ачинарлиси, унинг ёнида 13 ёшли қизалоғи ҳам бўлган. Коби Брайант фаолияти давомида Пекин-2008 ва Лондон-2012 ёзги Олимпия ўйинларида АҚШ терма жамоаси билан чемпионликни қўлга киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!