Томас Бах олимпиада иштирокчиларининг тенглиги ҳақида гапириб ўтди

Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах олимпиада иштирокчиларининг тенглиги ҳақида гапириб ўтди

 Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) раҳбари БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги муҳокамада гапирди.

 “Олимпия шаҳарчасида спортчилар бир том остида тинч-тотув яшашади.  Инсоннинг асосий ҳуқуқи бу - тинчлик ҳуқуқидир.
Олимпия ўйинларида эса сиёсий эътиқоди, диний қарашлари, жинсий ориентацияси ва бошқалардан қатъи назар, барча одамлар тенгдир
”, — деди Бах ўз нутқида. 

 Ўйинлар 26 июлдан 11 августгача Парижда бўлиб ўтади.  Россияликларга нейтрал мақомда якка тартибда иштирок этишга рухсат берилади.

 БМТнинг махсус маърузачиси: “Россия ва Беларус спортчилари миллатига кўра камситилмаслиги керак.  Уларнинг Олимпиададаги иштироки муҳим”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!