Томас Мюллер Бундеслигадаги юбилей учрашувини ўтказди
Ads

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ҳужумчиси Томас Мюллер кеча Бундеслиганинг 15-турида "Ганновер"га (4:0) қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди. Қайд этиш лозимки, бу 29 ёшли футболчи учун Германия чемпионатидаги 300-ўйин бўлди.

“Жуда кўп муаммоларга дуч келган ўйинларимиз ҳам бўлди, аммо бугун биз рақибга ҳеч қандай имкон қолдирмадик. Биз рақиб жамоа қарши ҳужумга ўтмасидан олдин уларни ёпишга муваффақ бўлдик. Бўлажак ўйинларда ҳам худди шундай ҳаракат қилишни хоҳлаймиз”, - дейди Мюллер.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” айни дамда 30 очко билан мусобақа жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди. Уларнинг пешқадам “Боруссия” Дортмунд билан ораларидаги фарқ 9 очкони ташкил этади.