Тони Фергюсон коронавирусга оид текширувдан қандай ўтди? (видео)

Тошкент вақти билан 10 май куни тонгда, АҚШ нинг Флорида штатида "UFC 249" турнири ўтказилади. Ушбу жанг кечасининг марказий жангида енгил вазн тоифасидаги Тони Фергюсон ҳамда Жастин Гэтжи вақтинчалик чемпионлик камари учун октагонга кўтарилади. Маълумки, айни кунда бутун жаҳон бўйлаб коронавирус пандемиясига оид муаммо борлиги сабабли, турнир иштирокчилари жанг аввалида анализ топширишмоқда. Жумладан, Тони Фергюсон ҳам бу борада текширувдан ўтди. У ушбу воқейликка оид видеолавҳани ўз Instagram саҳифасига жойлаган. 

Қуйида буни томоша қилишингиз мумкин.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)