Тони Фергюсон: Олдинига Нурмагомедов, кейин эса Макгрегор билан куч синашаман
Ads

Аралаш яккакурашлар жангчиси Тони Фергюсон Хабиб Нурмагомедов билан таржимонсиз гаплашиш учун рус тилини ўрганмоқда. Тони яқин вақт ичида Хабиб урушишни режалаштирган, кейин эса енгил вазнда UFC чемпиони Конор Макгрегор билан ҳисоб-китоб қилади.

– Агар Конор боксдан сўнг ММАга қайтса, умид қиламанки, оёқлари борлигини унутмайди. Мен унга энг катта хавфман. Бизнинг менежерлар жамоамиз битта. У ҳеч қачон бирорта интервьюда менинг исмимни келтирмаган. Уни ҳурмат қиласизми? Ҳа. Мен уни ҳурмат қиламан, аммо бу менинг унга рақиб сифатида муносабатда бўлишимни билдирмайди, – дейди Тони MMAinterviews нашрига берган интервьюсида.

– Хабиб навбатдагиси. Ундан кейингиси Конор. Менинг соврин қўядиган жойимда иккита бўш ўрин қолган. Россияга жанг қилиш учун бораман. Уни ютгандан сўнг эса биринчи рақамли спортчи билан ҳисоб-китоб қилишим шарт.