Тони Фергюсон: "Пимблеттдан сўнг, кейинги овим Конорга бўлади!"

  • 3 октябрь, 2023, 19:41
  • 0
  • MMA

UFC енгил вазн тоифаси собиқ вақтинчалик чемпиони Тони Фергюсон Педди Пимблеттдан кейин Конор Макгрегорга қарши жанг қилиш нияти борлигини айтди.

"Менда ҳаммаси яхши, Педди билан жангга тайёрман. Пимблетт яхши йигит, ажойиб жангчи. Мен чет элликлар билан октагонга чиқишни хуш кўраман.

Мен анчадан бери Ҳабиб ва Макгрегорни таъқиб қиламан. Конорга анча яқинлашдим, Пимблеттни бир ёғлик қилсам, кейинги овим Макгрегорга бўлади. Агар у USADA допинг назоратидан ўтса, мен тайёрман", - деди Тони.

Маълумот ўрнида, Фергюсон ва Пимблетт ўртасидаги жанг 16 декабь куни Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC 296 доирасида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Тони Фергюсон (25-9) охирги жангида Бобби Гринга имкониятни бой берган.

Педди Пимблетт (20-3) эса, Жаред Гордонни очколар ҳисобига кўра мағлуб этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!