Тони Фергюсоннинг ким билан жанг қилиши маълум бўлди

  • 7 апрель, 2020, 10:21
  • 0
  • MMA
18 апрель кунига белгиланган UFC 249 турнири борасидаги узоқ тортишувлардан сўнг, коронавирус пандемиясига қарамасдан ўтказилиши эълон қилинган эди. Бунга янада аниқлик киритилди. Тўғрироғи, ушбу турнирда жанг қиладиган жуфтликлар рўйхати эълон қилинди.
 
Унга кўра, UFC оқшомининг марказий жангида Хабиб Нурмагомедовнинг ўрнига Жастин Гэтжи Тони Фергюсонга қарши октагонга кўтарилади. 
 
5 бора бекор қилинган Феогюсон ва Нурмагомедов қарама-қаршилигини кейинчалик ҳам кўрмаслигимиз мумкин. Агар, Гэтжи ушбу тўқнашувда ғалаба қозона олса, катта эҳтимол билан Хабиб ва Тони ўртасидаги эҳтимолий жанг чўзилиши ёки бутунлай бўлмаслиги мумкин.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!