Тони Кроос мутлақ рекордчига айланиб олди

  • 12 Feb 08:11
  • Javokhir Azimov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Тони Кроос "Реал" таркибида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал учрашувида "Ал-Ҳилол"ни мағлуб этди, 5:3.

Tecno

33 ёшли ярим ҳимоячи шу тариқа фаолияти мобайнида 6-бор ушбу соврин эгасига айланди ва бу борада мутлақ рекордчига айланиб олди. Эътиборлиси, бундан олдинги энг яхши натижа ҳам айнан унга тегишли эди.

Тони "қироллик клуби" либосида 2014, 2016, 2017, 2018 ҳамда 2022 йилларда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида зафар қучган бўлса, яна бир титул 2013 йилда "Бавария" билан қўлга киритилган.

Маълумот учун, Кроос "қаймоқранглилар" сафида 395 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 27 гол ва 87 ассистни ёздириб қўйган.

Comments

You must be logged in to commet!