"Тўпчилар" "отишни" биладиган футболчи олади
Todofichajes нашри хабарига кўра, “Манчестер Сити” юлдузи Раҳим Стерлинг фаолиятини “Арсенал” сафида давом эттириши мумкин.
“Арсенал” таркибни кучайтириш мақсадида “шаҳарликлар” сафини тарк этишни истаётган 26 ёшли футболчини трансфер қилишни истамоқда. Маълумки, Стерлинг бош мураббий Хосеп Гвардиола ишончини йўқотган ва ўзи истаган даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
Клуб хўжайинлари ҳам Стерлингни сотиб юборишга қарши эмас. Улар футболчи трансфери учун 80 миллион евро атрофида бадал пули талаб қиляпти.
Стерлингга “канонирлар”дан ташқари ПСЖ, “Реал”, “Барселона” ва “Ливерпуль” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Фикрлар