Тўпурар легионеримизга қимматбаҳо рақобатчи келди!

Ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Қозоғистон Премьер-лигасида ғолиблик учун курашаётган “Ордабаси”га ҳам мухлислик қилмоқда.

Чунки жорий мавсумда бу жамоа таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки футболчиси – Шаҳбоз Умаров ва Бобур Абдухолиқов тўп тепмоқда.

7adf7db136d8e3e8429fe36b06aa7303

Чимкентликлар тез орада УЕФА миқёсдаги халқаро турнир – Конференциялар лигасидаги иштирокини бошлайди. Ушбу мусобақанинг саралашида “Ордабаси” кейинги раундга ўтиш учун Польшанинг энг қудратли клуби “Легия” қаршилигини енгиб ўтиши керак.

Иккинчи босқич икки учрашувдан иборат бўлади ва умумий ҳисобда ғолиб чиққан жамоа мусобақадаги иштирокини давом эттиради. “Ордабаси” дастлабки учрашувни 27 июль куни ўз майдонида ўтказади ва 3 августда рақиблар Польшада яна тўқнаш келади.

“Ордабаси” раҳбарияти мусобақада муваффақиятли иштирок этиш учун таркибини кучайтиришни бошлади. Ҳужум чизиғига украиналик Артём Беседин олиб келинди.

 27 ёшли футболчи Киевнинг “Динамо” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. У Украина Премьер-лигасида 97 та учрашувда 25 та гол урган. Шунингдек, фаолияти давомида Европа лигаси ва Чемпионлар лигаси баҳсларида ҳам майдонга тушиб, тўп киритган.

Беседин Украина терма жамоаси сафида 19 та ўйинда бир жуфт гол урганини ҳам келтириб ўтиш ўринли бўлади.

Артём Беседин “Ордабаси”га эркин агент мақомида келди. Бироқ, унинг трансфер суммаси 1,2 миллион еврони ташкил қилади. Бу кўрсаткич бўйича украиналик ўйинчи Премьер-лига вакиллари орасида иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

Қозоғистон чемпионатида фақатгина “Астана” ҳужумчиси Демба Дарбо Бесединдан қиммат ҳисобланади ва унинг трансфер суммаси 1,8 миллион еврога тенг.

Ҳозирча, “Ордабаси”нинг асосий ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов эди. Янги ўйинчи ҳудди легионеримиз каби марказий ҳужумчи ҳисобланади. Демак, Бобур энди асосий таркибга кириши учун тажрибали форвард билан рақобатлашига тўғри келади.

large

Бундан ташқари, Чимкент клуби раҳбарияти Украинадан яна бир тажрибали ўйинчи олиб келиш арафасида турибди.

Марказий ярим ҳимоячи Евгений Макаренко айни пайтда жамоасиз қолган ва “Ордабаси” таклифига розилик бергани айтилмоқда.

32 ёшли ўйинчи “Динамо Киев” тарбияланувчиси ҳисобланади. 2017 йилдан бери Бельгия чемпионатида тўп тепиб келаётган эди.

Макаренко Бельгияда “Кортрейк” ва “Андерлехт”  жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Сўнгги мавсумни Венгрия чемпионатида “Фехервар” жамоасида ўтказди.

Тажрибали ярим ҳимоячи Украина терма жамоасида 15 маротаба ўйин ўтказган.

yevgen-makarenko-ukraine-1612468824-56000

У 2020 йилги Европа чемпионати иштирокичиси ҳисобланади. Фаолияти давомида икки маротаба Украина чемпиони ва бир марта мамлакат кубоги соҳиби бўлган.

Шомуродов Саудияга бормади, сабаби...

Зейтуллаев Шомуродовга “тўғри йўл”ни кўрсатиб юборди!

Шомуродов Премьер-лига клуби таклифини рад этди. Мухлислар қандай фикрда?

Легионеримиз испаниялик устозига қаттиқ ишоняпти!

Легионеримиз кетиш сабаби ва қозоқ футболи камчилигини айтиб кетди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!