Топурия — Холлоуэй тўқнашувида заҳира жангчиси ким бўлади?

  • 16 сентябрь, 16:33
  • 0
  • MMA

Ҳабарингиз бор, 26 октябрь куни Абу-Дабида "UFC 308" турнири ўтказилади. Унинг асосий тўқнашувида амалдаги чемпион Илия Топурия (15-0) ва Макс Ҳоллоуэй (26-7) ўзаро жанг қилади. Бразилиялик Диего Лопес (26-6) эса мазкур бахснинг заҳира жангчисига айланади. Бу хақида UFC рахбари Дана Уайт ҳабар берди.


"Диего Лопес Илия Топурия ва Макс Холлоуэй жангини суғурталаши мумкин. Биз бу учун қўлимиздан барча ишни қиламиз. Нега айнан Лопес бунга лойиқ кўрилди, дейсизми? Чунки у хақиқатдан хам ажойиб ММА устаси. Унга биргина эьтирозим: октагондаги ноўрин гапларини йиғиштириб олса бас", - деди UFC президенти.

Маьлумот учун, Диего Лопес  29 ёшда. UFC да 6 та жанг ўтказган бразилиялик фақатгина Мовсар Евлоевга таслим бўлган, ҳолос.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!