Тўрабоевнинг медалидан сўнг Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда кетмоқда?

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларининг яна бир куни ортда қолмоқда. Айни дамга келиб медаллар жамғариш борасида вазият қуйидагича:

Таъкидлаш керакки, эркаклар ўртасида -100 кг вазн тоифасида Музаффарбек Тўрабоев томонидан қўлга киритилган бронза медали эвазига Ўзбекистон делегацияси 1 поғона юқорилади ва 23-ўриндан 22-ўринга кўтарилди. Умумий жадвални эса ҳамон Хитой халқ демократик республикаси жамоаси бошқариб бормоқда. Чин юрти делегацияси ҳисобида ҳозирча 11 та олтин, 7 та кумуш ва 4 та бронза, жами 22 та медаль мавжуд. Кучли учликдан эса мезбон Франция ва Япония делегациялари жой олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!