"Торино" футболчилари машғулот пайтида жанжаллашиб кетишди (видео)

"Торино" клуби машғулотлари пайтида жамоа футболчилари ўртасида жанжал юзага келди.

Маълумотларга қараганда жамоа дарвозабони Сальватор Сиригу ва ярим ҳимоячи Томас Ринкон ўзаро жанжаллашган. Вазиятга яқин турган бош мураббий Вальтеру Маццарри ва жамоа аъзолари уларни ажратиб қолишган.

Эслатиб ўтамиз, “Торино” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида 57 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!