Ads

Италиянинг “Торино” клуби жамоа ҳужумчиси Андреа Белоттини “Милан”га сотишдан бош тортди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, “россонеррилар” 23 ёшли футболчининг трансфери учун учун 70 миллион евро ва икки нафар футболчи таклиф этишган, бироқ туринликлар ушбу таклифни рад этишган.

Қайд этиш лозим, италиялик футболчига “Милан”дан ташқари “Манчестер Юнайтед” ҳам қизиқиш билдирмоқда.