Торино ПСЖ ҳужумчисини қўлга кирита оладими?

  • 18 апрель, 2020, 21:28
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Франциянинг ПСЖ клуби ҳужумчиси Эрик-Максим Шупо-Мотинг жорий мавсум якунига етганидан сўнг Италия «А» сериясига кўчиб ўтиши мумкин.

«Canal+» тарқатган хабарларда айтилишича, парижликлар билан амалдаги шартномаси июль ойи охирида ниҳоясига етадиган камерунлик 31 ёшли футболчини «Торино» клуби таркибга қўшиб олмоқчи.

Турин шаҳри жамоаси Шупо-Мотингга йиллик маоши 2 миллион еврога тенг бўлган 2 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр турибди. Жорий мавсум Шупо-Мотинг барча турнирлар доирасида 17 учрашувда иштирок этиб, 5 та гол урди ва шерикларига 1 марта ассистентлик вазифасини ўтаб берди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!